“Реал” Германия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Нико Шлоттербекни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Bild нашри хабар беришича, 26 ёшли Германия терма жамоаси ҳимоячиси Жозе Моуриньога маъқул келган. Яқин кунларда "Реал"ни қабул қилиб олиши кутилган мутахассис айнан Шлоттербек номзодини қўллаб-қувватламоқда. Ҳимоя чизиғини янгилашни режалаштираётган мадридликлар футболчи билан бевосита мулоқотга киришган ва тез орада расмий таклиф йўллашни мўлжалламоқда. Манбаларга кўра, Шлоттербек яқинларига "Реал" сафида ўйнаш истагини билдирган.

Маълум қилинишича, футболчининг "Боруссия" билан тузган шартномасида жаҳон чемпионатидаги иштирок билан боғлиқ муайян шартлар бажарилган тақдирда ишга тушадиган махсус тўлов миқдори кўрсатилган. Бонусларсиз трансфер нархи тахминан 50–60 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!