“Реал” Германиядан Бернд Ленони олиб келади

 

Германиянинг “Байер” клуби дарвозабони Бернд Лено фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Kicker хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Мадриднинг “Реал” клуби “Байер” дарвозабони Бернд Ленога қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга қараганда, бир неча кундан сўнг испанияликлар дарвозабон борасида музокараларни бошлайди.   

Маълумот ўрнида, Бернд Лено бу мавсум Германия чемпионатининг барча ўйинларида “Байер” дарвозасини қўриқлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!