Ads

Мадриднинг “Реал” клуби Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембелега қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга қараганда, мадридликлар уни Килиан Мбаппе қўлга киритилмаган тақдирда, жамоага таклиф этишмоқда. “Монако” Мбаппе учун 200 млн евро сўрамоқда. Дембеленинг нарҳи эса ундан икки баробар арзондир.

“Дембеле иши” бўйича “Реал”нинг собиқ футболчиси ва ҳозирда спорт директори лавозимида фаолият олиб бораётган Предраг Миятович шуғилланмоқда. Зеро, унинг франциялик футболчи билан алоқалари жуда ҳам яхшидир.