Ads

Мадриднинг “Реал” клуби “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Эмре Жан учун курашга қўшилмоқчи. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда.

“Қироллик клуби” эътиборини ўзига тортаётган асосий жиҳатлардан бири бу германиялик футболчининг ёзда мерсисайдликлар билан шартномаси якунланиши ва эркин агентга айланиши бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус” билан Жан билан келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.