“Реал” ҳар доим ютқазишини истайман!

“Барселона” билан хайрлашган Жерар Пике собиқ клубининг “Реал” билан рақобати ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- “Реал” мен ўйинчилик фаолиятини бошлаганимда рақибимга айланган. Ҳозир ҳам мен мадридликлар ҳар доим ютқазишини истаймайди.

Бироқ, улар доимо фаворитлар қаторида. Улар ҳар доим яхши ўйнайди. Буни қандай уддалашаётганини билмайман.

Мен фақат “Барселона” ва Андорра терма жамоасига мухлислик қиламан ва уларнинг ўйинини кузатиб бораман, - деди Жерар Пике.

Пике фаолиятини якунлади. Унгача “Барселона”да 616 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 53 маротаба ишғол қилган ва 15 та голли пас узатган.

Пике Испания терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпиони бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!