Ads

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Данилонинг трансфери борасида “Манчестер Сити” билан келишувга эришди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра бразилиялик футболчи “шаҳарликлар” билан 5 йиллик шартнома имзолайди, “қироллик клуби” эса бунинг ортидан 30 млн евро ишлаб олади. Бундан ташқари, “Реал” яна 5 миллион евро миқдорида бонусларни олиши ҳам мумкин. Бугун Данило расман “Манчестер Сити” футболчиси сифатида эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Данилога дастлаб Лондоннинг “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдираётган эди, бироқ у “Манчестер Сити”ни танлашга қарор қилди.