
"Реал" ҳужумчиси "Арсенал" билан музокаралар олиб бормоқда
"Арсенал" Родригони ўз сафига қўшиб олишга яқин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс маълум қилди.
Манбанинг хабар беришича, Лондон клуби "Реал" вингерига жиддий қизиқиш билдириб, май ойида футболчининг вакиллари билан дастлабки музокаралар ўтказган.
Маълумотларга кўра, Мадрид жамоаси футболчининг трансфери учун 90 миллион евро олишни истаяпти.
Родриго Ла Лиганинг ўтган мавсумида 30 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар