“Реал” ҳужумчиси Италияни қўмсамоқда
Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората Туриннинг “Ювентус” клубига қайтишни истамоқда. Бу ҳақда Sky Sports Italia нашри хабар берди.
24 ёшли футболчи “Қироллик клуби” таркибида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани учун “Ювентус”га қайтишни истамоқда ва бу борада имкониятларни кўриб чиқишга тайёр.
Жорий мавсумда Альваро Мората “Реал”нинг барча турнирларида 19 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол киритишга муваффақ бўлди.
Қайд этиш керакки, испаниялик форвард “Ювентус” сафида 2014–2016 йиллар давомида тўп суриб, 2015 йилги ЕЧЛ финалида иштирок этган ва Италия чемпиони бўлган.
Фикрлар