“Реал” ҳужумчиси кетишга тайёргарлик кўряпти

“Реал” асосий таркибига кира олмаётган Лука Йович яна ижарада тўп тепадиган бўляпти. Ўтган мавсумни “Айнтрахт” таркибида Бундеслигада ўтказган сербиялик футболчига бу гал анча кучли жамоа – “Интер” оғиз солмоқда.

Миланликлар айни пайтда клубни тарк этган Ромелу Лукаку ўрнини боса оладиган ҳужумчи қидиряпти ва улар Лука Йовичга имкон бермоқчи.

“Қироллик клуби” ҳам икки йил муқаддам 63 миллион еврога олинган футболчини “Интер”га қўйиб юборишга. Чунки, мадридликлар учун 2025 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга ҳужумчини захирада ўйин амалиётисиз ушлаб ўтириш ҳеч қандай фойда келтирмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!