"Реал" ҳужумчиси қишда А Серияга йўл олиши мумкин

"Реал" ҳужумчиси Лука Йович фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Никола Скира хабар тарқатмоқда. 

Таниқли футбол агенти Фали Рамадани 23 ёшли футболчи учун январь ойида янги жамоа топиш устида иш олиб бормоқда. Сербиялик футболчини ижарага олишга "Интер" қизиқиш билдирмоқда. 

Бу мавсум 5 ўйинда майдонга тушган Йович ўз ҳисобига 1 та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Унинг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!