"Реал" ҳужумчиси Европанинг уч клубидан таклиф олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Реал" жамоаси форварди Гонсало Гарсия ёзги трансфер ойнасида жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда El Debate нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, ёш ҳужумчига бир вақтнинг ўзида бир нечта клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, унга Бундеслигадан "Боруссия Дортмунд", Ла Лигадан "Реал Сосьедад" ва А Сериядан "Комо" оғиз соляпти. 

Трансфер учун таклиф этилиши мумкин бўлган сумма тахминан 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Гарсия ўтган мавсум Испания чемпионати доирасида "Реал" таркибида 30 та учрашувда майдонга тушди. У шу вақт мобайнида 6 та гол урди ва бир бор ҳамкасбларидан бирини голли пас билан таъминлади. 

22 ёшли форварднинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!