"Реал" Икардининг трансфери бўйича музокараларни бошлади

Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икарди фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 26 ёшли аргентиналик футболчининг хизматларига шахсан жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар аллақачон унинг агенти ва хотини ҳисобланган Ванда Нара билан бу борада музокаралар ўтказиш учун боғланишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “нерадзуррилар” шартномани узайтиришни хоҳламаётгани учун Икардини сотиб юбормоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!