“Реал” икки юлдуз учун биттасидан воз кечяпти

“Реал” жамоанинг етакчи ҳимоячиси Рафаэль Варанни сотиб юбориш орқали иккита футболчини таркибдан жой олишини таъминламоқчи.

Франциялик ҳимоячининг трансфер суммаси 50-70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Варан ПСЖнинг таклифига рад жавобини берди. У ёзда катта эҳтимол билан ўзига анчадан бери харидор бўлиб келаётган “Манчестер Юнайтед”га ўтади.

“Қироллик клуби” унинг трансферидан келадиган маблағни биринчи навбатда Давид Алабани олиб келишга сарфлайди. Алаба “Бавария”ни тарк этмоқда ва Мадридга эркин агент сифатида ташриф буюради. Томонлар шахсий шартнома бўйича келишувга эришгани айтилмоқда.

Варан трансферидан келадиган сумманинг бир қисми янги шартнома кутаётган Серхио Рамоснинг маошига ажратилади.

Шу тариқа, “Реал” бир футболчи эвазига иккита маҳоратли ҳимоячига эга бўлади ва шу орқали Вараннинг ўрнини Алаба эгаллайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар