“Реал” иккинчи супертрансферга тайёр!
Куни кеча “Монако” ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени трансферини эълон қилган “Реал” тез орада яна бир ёш юлдузни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.
“Қироллик клуби” мутасаддилари “Боруссия”да порлаётган Жуд Беллингемни Мадридга олиб келишга қарор қилган. Бунинг учун испан клуби 90 миллион евро сарфлашга тайёр, деб хабар бермоқда Cadena Ser нашри.
Маълумотларга қараганда, “Реал”да айни пайтда Европа Иттифоқига кирмайдиган давлатлардан футболчи олиш бўйича бўш квота йўқ. Шу боис, мадридликлар Жуд Беллингем билан шу ёз ичи келишиб олиб, уни келаси мавсум якунланганда Мадридга олиб келмоқчи.
Агар англиялик футболчи кўнса, “Реал” унга беш ёки олти йиллик шартнома беради.
Дортмундликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этадиган Беллингемга Манчестернинг икки жамоасиам жиддий қизиқиш билдиряпти.
Фикрлар