“Реал” иккита ҳимоячиси билан хайрлашади
Ali Ahmadxo’jayev
Ҳимоячилар самарали ҳаракатлари билан кўзга ташланмади
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячилари Давид Алаба ва Антонио Рюдигер катта эҳтимол билан 2026 йилнинг ёзида клубни тарк этади. Бу ҳақда журналист Николо Скира Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Давид Алаба ва Тони Рюдигер мавсум якунида "Реал"ни эркин агент сифатида тарк этишга яқин", - деб ёзади Скира.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида 33 ёшли Давид Алаба 6 та ўйинда майдонга тушди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасида иккита ва Испания кубогида битта ўйин бор. 32 ёшли Антонио Рюдигер Ла Лигасининг 8 та ўйинида иштирок этган. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар Лигасидаги иккита ўйин бор. Ҳимоячилар самарали ҳаракатлари билан кўзга ташланмади.

Изоҳлар (0)