"Реал" иқтидорли футболчи учун 100 миллион евро тўлаши керак

Лени Йоро "Реал"га ўтмоқчи. 

18 ёшли ҳимоячига Европанинг бир қанча клублари қизиқиш билдирмоқда. Унинг ўзи "Реал"га ўтиш вариантини афзал кўрмоқда, дея хабар берди "Marca". Қайд этилишича, француз клуби ҳар қандай ҳолатда ҳам уни ПСЖга сотиш ниятида эмас. 

Айни дам "Лилль" Йоронинг трансфери учун 100 миллион евро талаб қиляпти. "Реал" футболчининг шартномаси 2025 йилда тугашини ҳисобга олиб, бу суммани жуда юқори, деб баҳоламоқда. 

Лига 1'нинг жорий мавсумида Йоро 23 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!