“Реал” ишга тушди. Клуб нишонида иккита ҳужумчи бор
Мадриднинг “Реал” клуби Карим Бензема ўрнига икки нафар ҳужумчи номзодини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради “Radioestadio Noche” нашри.
“Қироллик клуби”нинг “шорт-листи”дан “РБ Зальцбург”нинг австриялик ҳужумчиси Беньямин Шешко ва Франциянинг “Ницца” клуби ҳужумчиси Амин Гуири жой олган. Бу футболчилардан бири ёзги трансфер ойнаси охирига қадар "Сантьяго Бернабеу" эгалари таркибига ўтиши мумкин.
Бензема мадридликлар сафида 2009 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда. 34 ёшли франциялик футболчининг шартномаси 2022/2023 йилги мавсум охирига қадар тузилган.
Карим ўтган мавсумда Ла Лигада 32 ўйин ўтказиб, 27 гол ва 12 голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар