"Реал" ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, "Барселона" билан орадаги фарқни қисқартирди

Испания Ла Лигасининг 22-туридан ўрин олган "Осасуна" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда "қироллик клуби" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги голларга Федерико Вальверде ва Марко Асенсио муаллифлик қилди. Винисиуснинг голини ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатда, деб топди ва инобатга олмади.

Шу тариқа, Мадрид клуби очколар сонини 51тага еткизиб, биринчи ўриндаги "Барселона"ни қувишда давом этади. Пешқадам ҳисобида 56 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!