"Реал" Искога қандай шарт қўйди?

  • 30 декабря, 2018, 22:03
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ўз етакчиларидан бири ҳисобланган Иско билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда ABC нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра агар 26 ёшли испаниялик футболчи тез орада ўзининг аввалги ўйинларини намойиш қилмаса, “қироллик клуби” уни яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ сотиб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Искога ПСЖ, “Ювентус” ва “Манчестер Сити” клубларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Реал” эса унинг трансферини 100 млн еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию