"Реал" испаниялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди
"Реал" Мадрид клуби "Эспаньол" ҳужумчиси Хоселуни ўз таркибига қўшиб олди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
"Қироллик клуби" уни 2024 йилга қадар ижарага олди. Шунингдек, шартномада сотиб олиш опцияси бор. Агар мадридликлар ушбу бандни фаоллаштирса, Каталония клубига 1.5 миллион евро тўлаб беради.
Қайд этиш лозим, Хоселу яқинда бўлиб ўтган Испания ҳамда Италия терма жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигаси ярим финалидан ўрин олган баҳсда "қизил фурия"нинг ғалаба голини киритишга муваффақ бўлди.
Фикрлар