“Реал” жамоани кучайтирадиган ўйинчи топди

“Реал” мутасаддилари келаси мавсум олдидан жамоани кучайтира оладиган ўйинчиларни трансфер қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

Мадридликлар нишонига “Ньюкасл” етакчиларидан бири Бруно Гимараэс тушди.  Бу футболчи келаси мавсумни дунёнинг энг кучли клубларидан ҳисобланган “Реал”да бошлаши мумкин.

The Telegraph нашрининг ёзишича, Гимараэснинг Англия клуби билан келишуви 2026 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ, “Қироллик клуби” бу трансферни 60 миллион еврога уддалаши мумкин.

Бруно Гимараэс жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 18 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!