“Реал” жамоани кучайтиридиган футболчи топди
“Реал” ёзги трансферлар мавсумида таркибини кучайтириш бўйича иш олиб боради. Ҳозир клуб скаутлари ҳимоя чизиғини мустаҳкамлайдиган футболчи қидиряпти.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, мадридликларга “Тоттенхэм” вакили Педро Порронинг номзоди маъқул келган. Испаниялик футболчи аслида Португалиянинг “Спортинг” клубига тегишли ва Лондон жамоасида январь ойидан бери ижарада ўйнамоқда.
23 ёшли футболчи “Реал”га кеўчиб ўтадиган бўлса, Карло Анчелотти жамоасининг нозик нуқтаси – ўнг қанот ҳимоясидан жой эгаллайди.
Порро ёш бўлишига қарамай, катта тажриба тўплаган. “Жирона” клуби тарбияланувчиси бўлган истеъдодли ҳимоячи шу пайтга қадар, Испания, Португалия ва Англия чемпионатларида бир неча жамоа учун тўп тепган.
Фикрлар