
"Реал" Каррерас трансферини тезлаштирмоқчи
"Реал Мадрид" Каррерас трансфери учун Рафаэль Обрадордан воз кечмоқда.
Лиссабоннинг "Бенфика" клуби "Депортиво"да тўп тепаётган "Реал" химоячиси Рафаэль Обродорни ўз сафига кўшиб олмоқда. Футболчи Португалия клуби билан шартнома шартларини келишиб олган. Ушбу келишув Альваро Коррерас трансферининг бир қисми бўлиши хам мумкин. Мадридликлар испаниялик химоячини қўшимча актив сифатида қўшди ва шу тарзда Коррерас трансфери тезлашишига ишонмоқда.
Маьлумот учун, Обродор якунига етган мавсумда "Депортиво" жамоаси билан Сегундада умумий 33 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар