“Реал” катта ишга қўл урди
“Реал” раҳбарияти жаҳоннинг энг қиммат футболчисига айланган Жуд Беллингемни қўлга киритиш йўлларини қидирмоқда.
Мадридликлар англиялик футболчи трансферига Эдуардо Камавингани қўшиш варианти устида ҳам иш бошлади.
20 ёшли франциялик ярим ҳимоячини мадридликлар “Ренн”дан олиб келган эди. Камавинга испан клубига келганидан бери 67 та расмий учрашувда қатнашиб, иккита гол ҳам урди. Унинг бугунги кундаги трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил қилмоқда.
“Реал” мутасаддилари “Боруссия”га Жуд Беллингем учун 100 миллион евро атрофида пул тўлаб, қолганига Камавингани қўшиб беришни таклиф қилмоқчи.
Фикрлар