“Реал” катта миқдорда қарз олади

"Реал" Мадрид ўзининг уй стадиони "Сантьяго Бернабеу"ни таъмирлаш учун кредит олишни режалаштирмоқда, деб хабар берди “Mundo Deportivo” нашри.

Испаниялик журналистларнинг ёзишича, “қироллик клуби” раҳбарияти 150-200 миллион евро миқдорида қарз олмоқчи. Қайд этилишича, футбол аренасини реконструкция қилишнинг умумий қиймати бир миллиард евродан ошади.

Мадрид клуби ўтган мавсумни муваффақиятли ўтказди. Италиялик мураббий Карло Анчелотти бошчилигидаги жамоа Испания чемпиони бўлди, шунингдек, финалда "Ливерпуль"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди.

Comments

You must be logged in to commet!