"Реал" келаси ҳафта 3 та футболчини ўз таркибига қўшиб олади
Мадриднинг "Реал" клуби кутилмган йўқотишлардан кейин бир қанча трансферларни амалга оширишга қарор қилган. Клуб келаси ҳафта 3 та футболчини ўз таркибига қўшиб олганини эълон қилади, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.
Беллингем тиббий кўрикдан ўтиб бўлди. "Боруссия" уни "Реал"га ўтганини маълум қилган. 19 ёшли ярим ҳимоячи мадридликлар билан 2029 йилгача амал қиладиган шартнома бўйича келишиб олган. Испан гранди мазкур трансферга 100 миллион евродан кўпроқ тўлайди.
"Милан"да ижарада ўйнаган Браим Диас қайтадиган бўлди. У билан шартнома узайтирилади. Эндиликда испаниялик футболчи 2027 йилгача Мадридда қолиш ҳуқуқига эга. "Реал" Фран Гарсияни ҳам ортга қайтаради.
"Қаймоқранглилар" айни дам Кейн ва Хаверц трансфери бўйича ишламоқда.
Фикрлар