"Реал" яна бир трансферлар ойнасида ҳеч қандай футболчи сотиб олмади. Шу тариқа, “Қироллик клуби” кетма-кет 3 та трансфер ойнасидан буён, ҳеч қандай харидни амалга оширмади.

"Реал" сўнгги бор 2019 йилнинг ёзида янги футболчилар билан шартнома имзолаган эди. Ўшанда мадридликлар 350 миллион евро сарфлаб, Эден Азар, Лука Йович, Эдер Милитао, Ферлан Менди, Родриго Гоэс ва Рейньер каби футболчиларни сотиб олган.

Шундан буён, “Реал” фақат футболчи сотмоқда. Ўтган давр мобайнида улар футболчилар сотувидан 100 млн евро атрофида даромад кўрди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)