"Реал" Куртуа ўрнига Англиядан зўр дарвозабон топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал" клуби келажакни ўйлаб, дарвозабонлар чизиғидаги эҳтимолий ўзгаришларга ҳам ҳозирдан тайёргарлик кўрмоқда. Madrid Zone нашри Мигель Серранога таяниб хабар беришича, Тибо Куртуа ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзод сифатида "Брайтон" дарвозабони Барт Вербрюгген кўрилмоқда.

Маълумотларга кўра, мадридликлар нидерландиялик посбонни келаси ёздаёқ ўз сафига қўшиб олишга уриниши мумкин. Ҳозирча 23 ёшли Вербрюггеннинг "Брайтон" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Қўшимча қилиб шуни таъкидлаш жоизки, нуфузли Transfermarkt портали Барт Вербрюггеннинг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" 2025/2026 йилги мавсумни бирор совринсиз якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!