"Реал" Куртуа ўрнига муносиб номзод топиб қўйди

"Реал" Мадрид клуби раҳбарияти ўзини оқламаётган дарвозабон Тибо Куртуа ўрнига янги номзод қидиришни бошлаб юборди.

El Desmarque нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” бельгиялик посбон ўрнига "Атлетик" Бильбао дарвозабони Унаи Симон номзодини кўриб чиқмоқда.

Таъкидлаш керакки, 22 ёшли футболчининг трансфери “Реал”га 50 млн еврога тушиши мумкин. Чунки, унинг “Атлетик” билан имзолаган шартномасига кўра товон пули айнан 50 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун,  Симон “Атлетик” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум 8 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 4 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!