“Реал” кутаётган вундеркинд ундан кучли жамоага ўтади

“Реал” ёзги трансферлар вақтида анчадан бери кутаётган Эдуардо Камавинга трансферидан қуруқ қолиши мумкин. “Ренн” ярим ҳимоячиси мадридликларнинг асосий трансфер нишонларидан бири ҳисобланади.

Энди ўзи иштирок этган турнирларнинг барчасида ғолиб чиққан “Бавария” 18 ёшли футболчи учун курашга қўшилди ва бу борада мюнхенликларнинг бошқа клублардан устун экани айтилмоқда.

Камавинга Бундеслига гранди сафига қўшилса, жамоадан кетиши кутилаётган Корентен Толиссо ўрнини эгаллайди.

Майдон марказида тўп сураётган Камавинга ёш бўлишига қарамай, Франция чемпионатида 53 та ўйинда майдонга тушишга улгурди. Бу учрашувларда иккита гол уриб, учта голли пас муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)