“Реал” кутилмаганда “Манчестер Юнайтед”дан футболчи олишга қарор қилди

  • 10 декабрь, 2024, 07:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” мутасаддилари жамоанинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш борасида бош қотиряпти ва Карло Анчелотти қўллаётган ўйин услубига мос тушадиган ҳимоячи қидиряпти.

Relevo нашрининг маълум қилишича, мадридликлар “Манчестер Юнайтед”нинг тажрибали ўйинчиси Диогу Далотни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Сўнгги хабарларга кўра, “Қироллик клуби” 25 ёшли футболчи бўйича манчестерликларга мурожаат йўллаган. Трансфер 50 миллион еврога амалга ошиши мумкинлиги айтилмоқда.

Португалиялик ўйинчи “Порту” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2018 йили “Манчестер Юнайтед” уни 22 миллион еврога трансфер қилган.

Далот орада бир мавсум “Милан”да ҳам ўйнаб келганди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача узайтирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!