"Реал" "Ливерпуль" футболчисидан воз кечди

  • 15.01.2026 23:22
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Қишги трансферлар бозорида "Реал" Конатени сотиб олмайдиган бўлди.

Tecno

Мадриднинг "Реал" клуб "Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Ибраима Конатени сотиб олмайди. Хабарларга кўра, "қироллик клуби" франциялик футболчини 20 миллион еврога сотиб олишни режалаштираётган эди, бироқ бу фикрдан қайтганини маълум қилди. "Қаймоқранглилар" Конатенинг иккинчи даврадаги ўйинини кузатишни афзал кўрмоқда. Футболчининг мерсисайдликлар билан аиалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади. Унинг нархи 50 миллион еврога бахоланган.

Маълумот учун, 26 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда умумий 29 учрашувда майдонга тушиб, битта голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!