"Реал Мадрид" - "Барселона". Машҳур сайтлар ўйин натижасини тахмин қилди

Бугун Ла Лиганинг 11-тури доирасида "Реал Мадрид" - "Барселона" жамоалари баҳс олиб боради.

"Кўк-анорранглилар" "Реал"га қарши жорий йилги икки ўйинда мағлуб бўлди. Бугун "Сантьяго Бернабеу"да супер жанг бўлиши аниқ.

Бир неча машҳур сайтлар учрашувдаги тахминий натижаларни эълон қилди.

"SPORTSKEEDA" нашри мазкур баҳсда "Барса"нинг ғалабасига ишонмоқда: "Реал Мадрид" 2:3 "Барселона"

"SportMole" эса томонларнинг дурангга имзо чекишини таҳмин қилмоқда: "Реал Мадрид" 2:2 "Барселона"

"Sportingnews" нашрининг ёзишича минимал устунликда мезбонларнинг қўли баланд келади: "Реал Мадрид" 2:2 "Барселона"

Sports.uz сайти эса бугунги беллашув 2:3 ҳисобида "Барса" фойдасига ҳал бўлишини тахмин қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
jan reno
26/10/2024 19:36
Бля. Котолония сифатли уйин корсатиши аник! Лекин Реал куплаб вазиятлардан фойдана олса, хисобни уз фойдасига хал кила олади.