"Реал" Мадрид - клублар ўртасида Жаҳон чемпиони

Марокаш мамлакати мезбонлик қилаётган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ниҳоясига етди.

Мусобақанинг финал учрашувида ЕЧЛ ғолиби "Реал" Осиё Чемпионлар лигаси бош соврини соҳиби "Ал-Ҳилол"га қарши майдонга тушди. Баҳс мадридликларнинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Қаймоқранглилар" сафида Винисиус Жуниор ҳамда Федерико Вальверде икки маротабадан тўп киритган бўлса, Карим Бензема бир бор ўз исмини таблога ёздириб қўйди. Бунга риёдликлар таркибида Мусо Марега ва Лусиано Вьетто (дубль) жавоб қайтарди.

Шу тариқа, "қироллик клуби" 5 карра ушбу соврин ғолибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!