"Реал" Мадрид - "Реал Сосьедад": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 25-туридан ўрин олган "Реал" Мадрид - "Реал Сосьедад" баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боринг. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Реал" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига 1 очкони қўлга киритди. Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    Кроос яна бир бор бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 90+1'

    Бурчакдан тўпни Кроос ўйинга киритиб беради.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Лукас Васкечнинг узатмасини Родриго дарвозага йўллади, тўп рикошетдан сўнг дарвоза тўридан жой олди! Фантастикаа! Ҳисоб тенглашди!

  • 87'

    Тони Кроос бурчакдан жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, хавфли ҳужум.

  • 85'

    "Реал Сосьедад"да ўзгариш: Айхен Муньос Давид Силва ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 83'

    Яна бир ўзгариш: Андони Горосабель ўрнига Модибо Саньян ўйинга қўшилди.

  • 82'

    Александр Исак ўрнига Карлос Фернандес ўйинга қўшилди.

  • 80'

    Кроос яна бир бор бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 79'

    Тони Кроос бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди.

  • 77'

    Зидан ўзгаришларни ишга солади: Лука Модрич ўрнига Феде Валверде ўйинга қўшилди.

  • 76'

    "Реал Сосьедад" аъзоси Андони Горосабель қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 75'

    Каземиро офсайдда қолиб кетди.

  • 72'

    "Реал Сосьедад"да ўзгариш: гол муаллифи бўлмиш Порту ўрнига Андер Барренечеа Мугуруса ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Уго Дуро боши билан дарвозага ишончли зарба берди, бироқ унга аниқлик етишмади.

  • 68'

    Бурчакдан тўпни яна бир бор мадридликлар ўйинга киритиб беради.

  • 64'

    Бурчакдан узатилган тўпни "Реал" аъзолари дарвозага йўналтира олмади.

  • 62'

    Марко Асенсио ўрнига Родриго майдонга тушди.

  • 61'

    Навбатдаги ўзгариш: Иско ўрнига Винисиус Жуниор майдонга тушди.

  • 61'

    "Реал"да ўзгариш: Мариано Диас ўрнига Уго Дуро ўйинни кучайтириш учун майдонга тушди.

  • 60'

    "Реал" футболчилари бир-бирига кўплаб паслар амалга оширган ҳолда ўйинни давом эттиришмоқда. Позицион ҳужум амалга ошириляпти.

  • 59'

    Тони Крооснинг жарима майдончаси ичига узатган чиройли узатмаси зарбага айланиб кетди, бироқ тўп дарвозадан бироз юқорилаб кетди.

  • 55'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Монреалнинг пасидан сўнг Порту тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди! 1-0!

  • 53'

    "Реал Сосьедад"нинг бурчак зарбасидан сўнг ҳиимоячиларнинг фаоллиги сабаб ҳужум якунланмай қолди.

  • 50'

    Такрорий бурчак зарбаси ҳам меҳмонлар томонидан ижро этилади.

  • 48'

    "Реал Сосьедад" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 47'

    "Реал" футболчилари бир-бирига кўплаб паслар амалга оширган ҳолда ўйинни давом эттиришмоқда. Позицион ҳужум.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди!

  • 45+'

    Бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Александр Исак жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиши мумкин эди, бироқ ҳимоячилардан бири ундан тўпни олиб қўйди.

  • 43'

    Модричнинг кучли зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди!

  • 39'

    Оярсабаль бошлаган ҳужум жарима майдончаси чизиғи атрофида Силва, Исак ва Портуларнинг саъй ҳаракатлари эвазига тўхтаб қолмади, сўнгги зарба эса берилмади, ҳимоячилар тўпни осонлик билан узоқлаштиришди.

  • 37'

    Навбатдаги бурчак зарбаси ҳам Кроос томонидан амалга оширилди, бироқ футболчилар дарвозага зарба бера олмади, ҳимоячилар фаоллик кўрсатди.

  • 36'

    Бурчак тўпидан сўнг ҳимоячилар уни яна бир бор бурчакка чиқариб юборди.

  • 35'

    Кроос Мендининг узатмасидан сўнг дарвоза ёнигача юриб борди, сўнгги зарба ҳимоячига тегиб майдондан чиқиб кетди.

  • 35'

    Васкес тўпни жарима майдончаси ичидан туриб ҳаволатиб шерикларига етказиб берди, ҳимоячилар фаол.

  • 34'

    "Реал Сосьедад" аъзоси Начо Монреаль офсайдда қолиб кетди.

  • 33'

    Фоллар сони 2:2.

  • 31'

    Бурчакдан тўпни ўйинга киритишгач, "Реал" аъзолари тезкор ўйини билан уни рақибдан олиб қўйишди ва қарши ҳужумга ўтиб кетишяпти.

  • 30'

    Жарима зарбаси Александр Исак томонидан ижро этилди, тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди.

  • 29'

    Иско рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва уни йиқитиб юборди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади. Дарвозагача 26 метр масофа бор.

  • 28'

    Марко Асенсио офсайдда қолиб кетди.

  • 26'

    Мадридликлар ўз майдонида рақибни "тики-така" услубида доғда қолдирмоқда, узатмалар ўта аниқликда.

  • 25'

    Асенсио тўпни Каземирога узатди, унинг жарима майдончаси ташқарисидан берган кучли зарбаси чап устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!

  • 23'

    Бош билан берилган зарбани дарвозабон қийинчилик билан қайтарди!

  • 23'

    Бурчакдан тўпни "Реал" аъзолари ўйинга киритиб беради.

  • 22'

    Жарима майдончаси ичида тўпни Модричдан қабул қилиб олган Васкес уни яхши позицияда турган Марианога узатди, уни бош билан берган зарбаси тўпнинг дарвоза тўсинига тегишига сабабчи бўлди! Асенсионинг такрорий зарбаси эса рикошетдан сўнг бурчакка чиқиб кетди!

  • 21'

    "Реал Сосьедад" бир неча дақиқадан бери тўпни йўқотмаган ҳолда позицион ҳужум ташкил этмоқда.

  • 19'

    Жарима майдончаси ичидаги палапартиш вазиятдан сўнг Модрич тўпни йўқотди.

  • 18'

    Давид Силва тўпни қанотда қабул қилиб олди ва дарҳол зарба берди, яхши позицияда турган Куртуа тўпни ушлаб олди.

  • 13'

    Жарима майдончаси ичига ёриб кираётган Оярсабални ҳимоячилардан бири тўхтатиб қолди.

  • 12'

    Лукас Васкес қанотдан тўпни ичкарига узатди, марказий ҳимоячиларнинг 2-қаватдаги фаоллиги меҳмонларни хавфли зарбадан қутқариб қолди.

  • 10'

    Бурчакдан тўпни "Реал" ўйинга киритиб беради.

  • 9'

    Каземиро қанотдан рейд уюштирди ва узатма амалга оширди, ҳимоячилар уни бурчакка чиқариб юборди.

  • 8'

    Микель Оярсабаль офсайдда қолиб кетди.

  • 5'

    Мариано Диаснинг узун паси ҳужумни хавфлилаштирмади, дарвозабон тўпга чиқиб келди ва уни ушлаб олди.

  • 3'

    Асенсио ўз қанотидан ҳужум уюштирди ва марказга узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар фаол ўйнади.

  • 2'

    "Реал Сосьедад" бўлимни ҳужум билан бошлади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ла Лига мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 25-туридан ўрин олган "Реал" Мадрид - "Реал Сосьедад" баҳси бошланиш арафасида. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатинг. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!