"Реал Мадрид" ҳимоячисига Саудиядан таклиф тушди
"Реал Мадрид" клуби ҳимоячиси Давид Алаба Саудия Арабистони клублари билан шартнома имзолаш мақсадида таклиф жўнатган эди, аммо Алаба рад жавобини берди.
"Okdiario" нашри хабарига кўра, Саудиянинг айтилмаган жамоаси "Реал"га австриялик футболчи учун 40 миллион евро, ҳимоячининг ўзи учун эса 25 миллион евро таклиф қилган. Бироқ Мадрид клуби ҳам, Алабанинг ўзи ҳам таклифни қабул қилмади.
Маълумот учун, "Transfermarkt" портали 31 ёшли мудофаа вакилини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар