"Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва пешқадамликка чиқди
Ла Лиганинг 24-турида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳисоб 5-дақиқада очилди — мезбонлар ҳужумчиси Гонсало Гарсия Трент Александер-Арнолднинг узатмасидан сўнг аниқ зарба берди. 21-дақиқада эса Микель Ойарсабаль Дин Хаусен қўполлиги учун белгиланган пенальтини голга айлантирди.
25-дақиқада "қироллик клуби" вингери Винисиус Жуниор ўзи ишлаб олган пенальтини аниқ ижро этди. Орадан олти дақиқа ўтиб, Федерико Вальверде жамоасининг устунлигини оширди.
48-дақиқада Винисиус яна бир бор нуқтадан аниқ ҳаракат қилиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.
Бу ғалабадан сўнг "Реал Мадрид" очколарини 60 тага етказиб, мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. "Барселона" ҳисобида 58 очко бор ва яна бир захира ўйини мавжуд.
Фикрлар