"Реал Мадрид" "The Best" маросимига бойкот эълон қилди

"Реал" Мадрид футболчилари ва бош мураббийи Карло Анчелотти FIFAнинг йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида қатнашмайди.

Маълум бўлишича, бундай қарорга бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг йил жамоасига кириш учун номзодлар рўйхатига киритилмагани сабаб бўлган. Бу ҳақда "Маrcа" нашри хабар берди.

Шу муносабат билан индивидуал совринларга даъвогар бўлган "қаймоқранглилар" вакиллари Парижга боришдан бош тортишди. Булар ҳужумчи Карим Бензема, дарвозабон Тибо Куртуа ва бош мураббий Карло Анчелотти.

Comments

You must be logged in to commet!