"Реал Мадрид"нинг собиқ футболчиси ўзини Месси ва Роналдуга тенглаштирди
"Реал Мадрид"нинг собиқ футболчиси Гарет Бэйл уни жароҳатлар безовта қилмаганида ҳозир Месси ва Роналду даражасида бўлишини айтди.
“Агар жароҳатлар бўлмаганида, бугун менинг исмим Роналду ва Месси номлари каби муҳокама қилинар эди. “Реал”даги машғулотларда жарифа зарбаларини энг яхши ижро этадиган футболчи эдим, лекин уларни асосан Роналду тепишни афзал кўрарди. Шунга қарамай, менинг аниқ бажариш фоизим ҳар доим ундан юқори бўлган.
Мен “Ливерпуль”га қарши Чемпионлар Лигаси финалида ажойиб гол урганман, аммо ҳеч ким буни турнир тарихидаги энг зўр гол деб тан олишни истамайди. Чунки менинг исмим Гарет Бэйл бўлгани учун",— деди Бэйл.



Фикрлар