"Реал Мадрид"нинг таклифини 2 марта рад этганман
"Ливерпуль" клубининг собиқ ҳужумчиси Роберто Фирмино "Реал"га ўтишдан воз кечгани ҳақида гапирди.
"Ҳақиқатдан ҳам "қироллик клуби" менга икки марта таклиф юборган аммо шахсан ўзим бу таклифларни рад этганман. Аввалига "Хоффенхайм"да ўйнаб юрган вақтимда менга таклиф билан чиқишганди, аммо "Ливерпуль"га ўтишни афзал кўрганман. Кейинчалик эса "қизиллар"ни тарк этиш вақтимда яна улар мени сотиб олиш истаги борлигини айтишди, аммо мен буни истамадим", - деди бразилиялик футболчи.
Роберто Фирмино 2015 йилдан 2023 йилгача мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилган. Шу вақт оралиғида Европа Чемпионлар лигаси, Англия Премьер-лигаси, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, UEFA суперкубоги ва Англия кубоги ва Лига кубогида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли форвард айни вақтда Қатарнинг "Ал-Садд" клубида фаолият олиб бормоқда.



Фикрлар