"Реал Мадрид"нинг ёш футболчиси учун "Ньюкасл Юнайтед" харидор бўлмоқда

АПЛнинг "Ньюкасл Юнайтед" жамоаси "Қироллик клуби"нинг ёш истеъдодли ўйинчиси Арда Гюлер учун таклиф билан чиқмоқда. "Зағизғон"лар ҳозир туркиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи учун 67 миллион евро таклиф билан чиқишни режалаштирган. Бир неча кун олдин футболчига "Байер Леверкузен" ва "Ливерпуль" клублари катта қизиқиш билдираётган эди. 

"Қаймоқранглилар" 1 август куни "Милан"га қарши учрашувдан олдин Карло Анчелотти интервьюсида бизни ёзги трансферлар ойнасида жамоани ҳеч ким тарк этмайди, деб айтиб ўтди. Бундан ташқари Гюлер ҳам "Лос-Бланкос"да тарих ёзмоқчи эканлигини олдин ҳам айтиб ўтган. 

Маълумот ўрнида, 19 ёшли туркиялик ҳужумкор яримҳимоячи "Қироллик клуби" сафида 10 та учрашувда ҳаракат қилиб, 6 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!