«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин
Muhammadqodir Ruzmatov
«Реал» ва «ПСЖ» Райан Шеркига қизиқмоқда, аммо «Манчестер Сити» уни жамоанинг муҳим фигураси сифатида сақлаб қолмоқчи.
Франция терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Райан Шерки Европанинг икки топ-клуби қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Маълум қилинишича, француз футболчисини Мадриднинг «Реал» ва «ПСЖ» клублари ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бироқ «Манчестер Сити» Шерки билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Манчестерликлар уни ўз спорт лойиҳасининг муҳим қисми деб ҳисоблайди.
23 ёшли ярим ҳимоячи 2025 йил ёзидан буён Англия клубида тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнь куни якунига етади.
Transfermarkt портали экспертлари Шеркининг трансфер қийматини 110 миллион евро деб баҳоламоқда.

Изоҳлар (0)