“Реал”: Мақсад Родри эмас, ундан зўр икки ўйинчи бор!

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олиш режасини ўзгартирди.

Аввалроқ, мадридликлар “Олтин тўп” соҳибига қизиқиш билдирган ва испан футболчисининг ўзи ҳам юртига қайтиш вариантини  истисно қилмаган эди.

Экспертларнинг таъкидлашича, Родри “Қироллик клуби” майдон маркази учун излаётган ўйинчи профилига тўғри келмайди.

Келаси ёзда Родри 30 ёшга тўлади, “шаҳарликлар” эса уни 60 миллион евродан арзонга сотмайди.  

Sport.es  сайти хабарига кўра, “Реал” жамоага кўпроқ ПСЖ ярим ҳимоячиси Витинья мос келади, деб ҳисоблайди. Бироқ португалиялик футболчи Париж клубини тарк этишни истамаяпти. ПСЖ унинг трансфери учун камида €100 млн талаб қилади.

Шунингдек, “Реал” парижликлар сафида ўйнаётган қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакимини қайтаришга ҳам қизиқмоқда. Бироқ Витинья ҳолатидаги каби, парижликлар бу футболчини ҳам қўйиб юбормоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!