"Реал" Мартинес учун 111 млн евро тўлашга тайёр

  • 14 Feb 00:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” Мадрид клуби “Интер” форварди Лаутаро Мартинес учун курашга қўшилди. Бу ҳақда TyC Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” 22 ёшли аргентиналик футболчини шартномасида белгиланган 111 млн евролик товон пули эвазига бўлса ҳам сотиб олишга тайёр. Таъкидлаш керакки, унга “Реал”нинг ашаддий рақиби “Барселона” ҳам жиддий харидор бўлмоқда.

Маълумот учун, Мартинес жорий мавсум “Интер” сафида 28 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!