«Реал» машғулотни бир дақиқалик сукут билан бошлади
Muhammadqodir Ruzmatov
«Реал» футболчилари Толедода поездлар тўқнашувида ҳалок бўлганлар хотирасига машғулотни бир дақиқалик сукут билан бошлади.
«Реал» Испания чемпионатининг 11-турида «Расинг»га қарши сафар учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Чоршанба куни Жозе Моуринью бошчилигидаги жамоа машғулот ўтказди. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, машғулот бир дақиқалик сукут билан бошланган.
«Реал» футболчилари ва мураббийлар штаби Толедо вилоятидаги темир йўл ҳалокати оқибатида вафот этганлар хотирасини ёдга олди. Маълумотларга кўра, икки тезюрар поезд тўқнашуви натижасида камида 68 киши ҳалок бўлган.
«Расинг» ва «Реал» ўртасидаги учрашув 1 ноябрь куни Тошкент вақти билан 22:15 да бошланади

Изоҳлар (0)