"Реал" Мбаппе учун 4 футболчисидан воз кечмоқчи
Икки асосий юлдузини қўйиб юборган "Реал" иложи борича тезроқ футболчи сотиб олмоқчи.
Хабарларга қараганда, "қироллик клуби" узоқ кутилган Килиан Мбаппе трансферини шу ёздаёқ амалга оширишга ҳаракат қилади. Бунинг учун мадридликлар раҳбарияти бир неча футболчиларини сотишга тайёр.
Жумладан, Гарет Бэйл, Иско, Мартин Эдегор ва Лука Йович жорий йилда бошқа жамоа сафига бориб қўшилиши мумкин. Ушбу футболчилар сотувидан "Реал" Мбаппе учун етарли сумма ишлаб олмоқчи.
"31 август санасининг сўнгги дақиқаларига қадар, кимлар кимлар кетиши ва келиши номаълумлигича қолади. Асосий мақсад - Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаш. Бу йўлда Бэйл, Иско ва бошқа футболчилар жамоадан кетиши мумкин",-дея ёзади "The Athletic" нашри.
Фикрлар