“Реал” Мбаппе яна кулгуга қолдиришидан чўчияпти
“Реал” бунгача бир неча маротаба Килиан Мбаппени қўлга киритишга уриниб кўрди. Лекин франциялик ҳужумчининг қарорлари мадридликларнинг ҳафсаласини пир қилди.
“Қироллик клуби” Мбаппени олиш истагидан воз кеча олмади. Бироқ бир марта “оғзи куйган” клуб президенти Флорентино Перес 24 ёшли ҳужумчидан “Реал”га ўтишини кафолатлашни талаб қиляпти.
2022 йилнинг ёзида ҳамма Килиан Мбаппенинг “Реал”га ўтишига ишониб турган бир пайтда, ҳужумчи ПСЖнинг катта маошини танлаган эди.
Флорентино Перес футбол жамоатчилиги олдида яна кулгуга қолишни истамаяпти. “Қиролли клуби” хўжайини Килиан Мбаппе ПСЖ билан тўлиқ алоқани узганини оммавий тарзда эълон қилганидан кейин у билан музокара бошлашни мўлжаллаган.
Фикрлар