"Реал" Мбаппе ёки Холанддан қай бирини афзал кўриши маълум бўлди

CHERY AUTO

Жаҳон футболининг келажаги сифатида эътироф этилаётган Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд фаолиятини қайси жамоада давом эттириши барчани бирдек қизиқтирмоқда.

Tecno

Ушбу икки истеъдод учун асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётган "Реал" қайси футболчини афзал кўриши маълум бўлди. Дунёга машҳур "Marca" нашрининг маълум қилишича, клубнинг аксарият раҳбарлари Мбаппедан кўра Холандни афзал кўради.

Маълумот ўрнида, 22 ёшли Килиан жорий мавсум барча мусобақаларда 36 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 30 гол ва 9 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Эрлинг эса, 31 учрашувда 33 бор рақиб дарвозасини ишғол этган. Шунингдек, 20 ёшли форвард 8 марта шериклари голига ҳаммуаллифлик қилган.

"Transfermarkt" нашри французни 180 млн, норвегияликни 110 млн еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию