“Реал” Мбаппедан ҳам, Холанддан ҳам воз кечди
“Реал” раҳбарияти замонамизнинг энг зўр икки ҳужумчиси – Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни трансферларнинг асосий нишонига айлантирмайдиган бўлди.
Манбаларнинг таъкидлашича, “Қироллик клуби” жамоани бу ҳужумчилар атрофига қуриш ғоясидан воз кечган.
Шунга қарамай, мадридликлар ҳар икки тўпурар атрофидаги вазиятни кузатишда давом этади. Имкон бўлиши билан Мбаппе ва Холанд трансфери амалга оширилиши мумкин. Бироқ бу ўйинчилар энди асосий нишон ҳисобланмайди.
“Реал”ни асосий тўпурар Карим Бензема тарк этганидан кейин бу масъулиятни янги ўйинчи Жуд Беллингем ўз зиммасига олди.
Ёзда 103 миллион еврога трансфер қилинган 20 ёшли англиялик футболчи мадридликлар сафида узлуксиз гол урмоқда. Жуд Ла Лиганинг дастлабки тўртта учрашувида ўз ҳисобига бешта гол ёздириб қўйди.
Фикрлар