“Реал” Мбаппега қанча маош тўлаши маълум бўлди

“Реал” келаси мавсум олдидан ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Париж клуби раҳбарияти ва 24 ёшли ҳужумчи ўртасида юзага келган вазият мадридликлар фойдасига ишламоқда.

Килиан Мбаппе ПСЖдан кетадиган бўлса, фақат “Реал”га ўтишини таъкидламоқда. Парижликлар уни сотиб юборишга рози. “Реал” президенти Флорентино Перес бу трансферга 200 миллион евро тикишга тайёр.

Le Parisien нашрининг ёзишича, агар Мбаппе Испания чемпионатига кўчиб ўтадиган бўлса, унинг маоши ҳозир ПСЖда олаётганидан бир неча баравар кам бўлади. Манбанинг таъкидлашича, “Реал”да Мбаппенинг қўлига ҳар мавсум 25 миллион евро маош тегади.

Мбаппе ПСЖга 2018 йили олиб келинган. Шундан бери жами 260 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 212 маротаба ишғол қилди. Килиан клуб тарихидаги энг зўр тўпурар ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!